“Навбаҳор” жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди
Намангандаги "Марказий" стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунилди.
photo: UzFHM
Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.
Ҳозирда Намангандаги "Марказий" стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунилди.
Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор