«Навбаҳор» январда Туркияда йиғин ўтказади
«Навбаҳор» клуби бир ҳафталик машғулотлардан сўнг қисқа муддатли таътилга чиқди. Темур Кападзе жамоаси январ бошида яна Тошкентда йиғилиб, ой ўрталарида Туркия йиғинига йўл олади.
«Жамоамиз аъзолари Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар қўл остида шу ҳафта аввалида пойтахтимиз Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни бошлашганди.
Тайёргарликнинг илк босқичи кеча якунланди ва Янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди.
Кейинги ўқув-машғулот йиғинини «лочинлар» 2026 йил, 4 январдан бошлашни режлаштиришган.
Жамоамиз аъзолари 3 январь санасида Тошкентда йиғилиб, 4 январ куни тиббий кўрикдан ўтишади ва машғулотларни бошлашади.
Пойтахтимиздаги навбатдаги йиғин 14 январгача давом этади. Кейинги машғулотларни эса Туркияда давом эттириш режалаштирилган», — деб ёзади Наманган клуби матбуот хизмати.