locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбаҳор» Шоҳруҳбек Абдураҳмоновни ўз сафига қўшиб олди

Якунланган мавсумда жами 17 та ўйинда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Навбаҳор» Шоҳруҳбек Абдураҳмоновни ўз сафига қўшиб олди
Фото: Навбаҳор ПФК

Тажрибали ярим ҳимоячи Шоҳруҳбек Абдураҳмонов «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.

Шоҳруҳбек Абдураҳмонов 1999-йил 8 март куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган.

Фаолияти давомида «Динамо» (Самарқанд, 2019–2021-йиллар, 2022-йилнинг 2-давраси), Беларуснинг «Энергетик-БГУ» (Минск, 2022-йил), «Бунёдкор» (Тошкент, 2023-йил), «Сўғдиёна» (Жиззах, 2024–2025-йиллар) жамоаларида тўп сурган.

Бундан ташқари, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов 2019-йили Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Якунланган мавсумда «Сўғдиёна» таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 931 дақиқа ўйнаган ҳолда 2 та гол муаллифига айланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг