locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбаҳор» Сергей Лушанни истеъфога чиқарди

Унинг бошқарувида “лочинлар” Суперлигада 35 та ўйин ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Навбаҳор» Сергей Лушанни истеъфога чиқарди
Фото: Навбаҳор ПФК

“Навбаҳор” футбол клуби жамоа бош мураббийи Сергей Иванович Лушан билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушан ўтган мавсумнинг 2-даврасида жамоамизга бош мураббий этиб тайинланганди.

Унинг бошқарувида “лочинлар” Суперлигада 35 та ўйин ўтказиб, 16 та ғалаба, 9 та дуранг, 10 та мағлубият, Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда эса 8 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та ғалаба (иккитаси пеналтилар серияси бўйича), 1 та дуранг ҳамда 2 та мағлубиятни қайд этишди.

“Биз Сергей Ивановичга “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз”, - дейилади клуб хабарида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг