locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбаҳор» ўртоқлик учрашувида Беларус клубини мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Навбаҳор» ўртоқлик учрашувида Беларус клубини мағлуб этди
Фото: Навбаҳор ПФК

“Навбаҳор” Беларус пойтахти Минскда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда.

Сергей Лушан шогирдлари мазкур йиғин доирасида бугун навбатдаги халқаро ўртоқлик ўйини ўтказишди. “Лочинлар”га бу сафарги баҳсда “Сморгон” (Сморгон) жамоаси спарринг - рақиб бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувда “Навбаҳор” устози Сергей Лушан жамоамиз ҳар икки бўлимда икки хил таркиб билан ҳаракат қилишини лозим топди. Биринчи бўлимда баҳс нурсиз дуранг – 0:0 ҳисобида якунланган бўлса, якунда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол жамоа сардори Азимжон Аҳмедов томонидан учрашувнинг иккинчи бўлимида пеналтидан киритилди.

“Навбаҳор” учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди.

Биринчи бўлим: Умиджон Эргашев, Игор Габриел, Мирзоҳид Ғофуров, Жулио Cезар, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Шоҳмалик Комилов, Жавоҳир Абдужабборов, Аббосжон Ғуломов, Муҳаммадали Ғиёсов, Наврўзбек Иминжанов, Забиҳилло Ўринбоев.

Иккинчи бўлим: Шукрон Йўлдошев, Азимжон Аҳмедов, Гилермо Гедеш, Саидазамат Мирсаидов, Достонбек Абдулхаев, Шерзод Ғуломжонов, Русланбек Жиянов, Комил Тожиддинов, Жамшид Болтабоев, Мухсин Хабибуллаев, Педро.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг