locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбаҳор» Россиянинг 6 карра чемпионини таркибга қўшишни режалаштирмоқда

35 ёшли Ерохин марказий яримҳимояни кучайтириш учун кўриб чиқилмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси таниқли россиялик футболчи Александр Ерохинни жамоага таклиф қилиш ниятида. Бу ҳақда бир қатор спорт нашрлари хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, клуб ҳозирда 35 ёшли футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. Ерохин ҳозирги пайтда Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси сафида тўп сурмоқда.

Transfermarkt’га кўра, яримҳимоячининг трансфер баҳоси 250 минг еврога тенг. У «Навбаҳор»нинг марказий чизиғини мустаҳкамлаши мумкин. Қайд этиш керак, Ерохин Россия чемпионлигини 6 марта қўлга киритган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг