«Навбаҳор» - «Локомотив». Ўзаро ўйинлар тарихидан
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади.
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) ўйинларида ўзаро 41 марта рўбарў келишган. Мазкур баҳсларнинг 20 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 15 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.
Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 58-55, “Локомотив” фойдасига.
Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.
“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 2007 ва 2024 йилларда Наманганда қайд этилган бўлиб, “Навбаҳор” биринчисида 6:2, 2 йил олдин эса 4:0 ҳисобларида зафар қучганди.
Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 65, наманганликлар эса 53 очкони қўлга киритишган.
“Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасида шу кунгача Наманганда ўтказилган 20 та учрашувнинг 11 тасида “лочинлар” зафар қучишган, 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 6 та баҳсда “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Намангандаги ўйинлардаги тўплар нисбати 35–21, “Навбаҳор” фойдасига.
Ушбу жамоаларнинг 1-даврада Тошкентдаги “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтган баҳсида вакилларимиз Ваня Илич (3) ва Русланбек Жиянов (16-пен.)ларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.