Навбаҳор футболчилари қисқа муддатли таътилга чиқишди
Кейинги ўқув-машғулот йиғини 14-30 январ кунлари Туркияда давом эттирилиши режалаштирилган.
photo: Navbahor FK
Навбаҳор футболчилари қисқа муддатли таътилга чиқишди.
"Жамоамиз аъзолари Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар қўл остида 4-январдан пойтахтимиз Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришга киришишган эди.
Тайёргарликнинг иккинчи босқичи бугун якунланди ва хориж йиғини олдидан футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди.
Кейинги ўқув-машғулот йиғини 14-30 январ кунлари Туркияда давом эттирилиши режалаштирилган",-дея ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор