\"Навбаҳор\" футболчилар ва раҳбарият учун кечки овқат ташкиллаштирди
Хабарингиз бор, Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси суперлига 5 туридан ўрин олган учрашувда, ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилди ва ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан кейин клуб футболчилари ва раҳбарияти биргаликда кечки овқатни танаввул қилишди. “Лочинлар” матбуот котибининг маълум қилишича ушбу тадбир жамоа бош мураббийи Сергей Лущаннинг туғилган куни муносабати билан уюштирилган. Жумладан, хабарда қуйидагича ёзилади:
9 Апрель куни жамоамиз бош мураббийи Сергей Иванович Лущаннинг таваллуд айёми бўлганидан барчанинг хабари бор эди. “Навбаҳор” жамоамиз Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида “Шўртан”га қарши ўтказиши муносабати билан ўйинга тайёргарлик жараёни бўлгани боис, туғулган кун дастурхони ташкил эта олмаган эди. Шу боис, бугун жамоамиз бош мураббийининг таваллуд куни ва кеча жамоамиз ғузорликлар билан ўйинда 2:0 ҳисобига ғалаба қозонгани шарафига бугун жамоамиз аъзоларига клуб раҳбари Отабек Арифович Саматов ташаббуси билан шаҳримиздаги ресторанлардан бирида кечки овқат ташкиллаштирилди. Мазкур кечки овқат пайтида клубимиз раҳбарлари, мураббийлар штаби ва футболчилар дилдан суҳбат қуришди. Жамоамиз бош мураббийига клубимиз раҳбари томонидан эсдалик совғаси топширилди
