«Навбаҳор»: «Андижон»га қарши ўйин олдидан йиғилиш ўтказилди
Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсни «Навбаҳор» сафарда "Андижон"га қарши ўтказади.
Ўзингизга маълум, жорий йилги мавсумда вилоятиимиз мухлислари учун Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ш.Абдураззоқовнинг ташаббуслари билан ўйинларга бориб келиш учун автотранспортлар ташкил этилган.
Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган "водий дербиси" учун ҳам ишқибозларга транспорт воситалари ажратилади. Мазкур учрашувнинг принципиал эканлигини инобатга олган ҳолда, бу сафар 500 нафар мухлисга автобуслар ажратиладиган бўлди. Ишқибозларнинг сафарга бехатар бориб-килишларини таъминлаш мақсадида, бугун "Марказий" стадионда йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуритдинов, Наманган вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев, Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ва ЖТСБ бошлиғи ўринбосари Ҳасанбой Нуриддинов, Наманган вилояти ППХ махсус отряд командири Жамшид Кимсанов ҳамда "Навбаҳор" клуби вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда бўлажак сафар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилиши таъкидланди.