locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбахор»нинг миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикаси қандай?

Ортида қолган 34 та чемпионатда жамоа 988 та ўйин ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Навбахор»нинг миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикаси қандай?
Фото: Навбаҳор ПФК

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 ноябрь куни миллий чемпионатимиз навбатдаги, 34-мавсуми якунланди.

Кўпчиликни жамоамизга оид статистик маълумотлар қизиқтиришини ҳисобга олиб, сизларни шундай маълумотлар билан таништиришга аҳд қилдик.

Дастлаб “лоchinлар”нинг миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикаси борасида тўхталамиз.

Маълумки, “Навбахор” миллий чемпионатимизга асос солинганидан бери Суперлига (олий лига)нинг мунтазам 2 иштирокчисидан (“Пахтакор” билан биргаликда) бири ҳисобланади.

Ортида қолган 34 та чемпионатда жамоа 988 та ўйин ўтказиб, 454 ғалаба, 218 дуранг, 316 мағлубиятни қайд этиб, рақиблар дарвозасига 1585 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 1144 та тўп ўтказиб юборган.

Наманганликларнинг 1992-2025 йиллардаги чемпионат баҳсларида жамғарган жами очколари 1580 тани ташкил этмоқда.

Ортида қолган миллий чемпионатларимиз тарихида шу пайтгача Суперлига (олий лига)да қатнашган 40 та жамоа орасида “лоchinлар” умумий очколар сони бўйича фақатгина Тошкентнинг “Пахтакор” (жами очколари 2155) ва Фарғонанинг “Нефтчи” (жами очколари 1729) жамоаларидан ортда боришмоқда, холос.

Тўртинчи поғонадаги “Насаф” (Қарши) клубининг умумий очколари эса 1547 тани ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг