locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Навбахор”га Алекс Мос ва Рамин Гасановлар ташриф буюрди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Бугун “Навбахор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадионга нидерландиялик футбол мутахассиси Алекс Мос ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери Рамин Гасановлар ташриф буюришди.

Таъкидлаш жоизки, Алекс Мос мураббий сифатида Ўзбекистон-У-18, У-19 ва У-20 терма жамоалари, шунингдек, мамлакатимизнинг “Чиғатой”, “Пахтакор”, Индонезиянинг “Борнео” клубларида фаолият юритган.

Меҳмонлар клуб офиси, “Марказий” стадиони ҳамда захира майдони, “Навбахор” жамоаси қароргоҳи, жамоанинг кийим алмаштириш хоналарини кўздан кечирган ҳолда, клуб инфратузилмаси билан танишишди ва келажакда Европа клублари билан ҳамкорлик масалаларида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, мартабалари меҳмонлар Наманган вилояти футбол академияси, вилоят футбол мактабларига ҳам сафар уюштиришди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг