locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навбахор жамоасининг Тошкентдаги машғулотларига клуб президенти ташриф буюрди

Футболчи ва мураббийларга олдинда турган янги мавсумда муносиб иштирок этиб, мухлисларни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этиш лозимлиги тушунтирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навбахор жамоасининг Тошкентдаги машғулотларига клуб президенти ташриф буюрди
photo: Navbahor FK

Наманганнинг Навбахор жамоасининг Тошкентдаги машғулотларига клуб президенти ташриф буюрди.

"Жамоамизнинг Тошкентда бўлаётган қишки ўқув машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги машғулотига Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташриф буюриб, жамоамиз аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашиб, машғулотни кузатиб борди.

Футболчи ва мураббийларга олдинда турган янги мавсумда муносиб иштирок этиб, мухлисларни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этиш лозимлиги тушунтирилди. Бунинг учун эса барча имкониятлар ишга солиниши вилоятимиз раҳбари томонидан таъкидланди",— деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг