locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навбахор янги футболчиларни таништирди

Ҳақиқий футбол байрамига айланган тадбир давомида футболчиларга 2026-йилги мавсумда тўп тепадиган рақамлари туширилган футболкалар тантанали равишда топширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навбахор янги футболчиларни таништирди
photo: Navbahor FK

Хабар берганимиздек, бугун Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида жамоамизнинг 2026-йилги Суперлига мавсуми олдидан анъанага айланиб улгурган тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов сўз олиб, футболчилар, мураббийлар штаби ва барча мухлисларни бўлажак мавсум билан муборакбод этиб, бу йил "Навбахор"нинг миллий чемпионатимиздаги чемпионлигига 30 йил тўлиши, шу муносабат билан бўлажак мавсумда "лоchinлар" чемпионлик унвони учун кураш олиб боришларини таъкидлаган ҳолда, бу йўлда жамоага омад ёр бўлишини тилади.

Ҳақиқий футбол байрамига айланган тадбир давомида футболчиларга 2026-йилги мавсумда тўп тепадиган рақамлари туширилган футболкалар тантанали равишда топширилди.

Сўнгра, "Навбахор" бош мураббийи Тимур Кападзе, жамоамиз сардори Ўткир Юсупов ва грузиялик тажрибали ҳимоячи Анри Чечинадзе сўзга чиқиб, "Навбахор" янги мавсумда чемпионлик унвони учун кураш олиб боришларини таъкидлаган ҳолда, бу йўлда барча имкониятларини ишга солишларини билдиришди.

Сўнгра жамоамиз устози Тимур Кападзе вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов ва фан-клуб етакчиларига "Навбахор"нинг махсус либосларини топширди.

Шунингдек, тадбир давомида санъаткорлар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан даврага файз киритишди.
Бундан ташқари, мониторда "Навбахор"нинг аввалги мавсумлардаги муваффақиятлари ҳамда янги футболчиларнинг фаолиятлари борасидаги махсус ролик намойиш этилди.

Янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадига эришишига тилакдошмиз",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг