locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Навбахор” - “Сурхон” Превью

Ўзаро учрашувларда “Навбахор” 80 очко, “Сурхон” эса 26 очкони қўлга киритган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Навбахор” - “Сурхон” Превью
Photo: gettyimages

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбахор” ўз майдонида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилади.
Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 37-марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 25 тасида “лоchinлар”нинг қўли баланд келган (битта ўйинда “Навбахор”га техник ғалаба ёзилган), 7 тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 87-27, “Навбахор” фойдасига.
Ўзаро учрашувларда “Навбахор” 80 очко, “Сурхон” эса 26 очкони қўлга киритган.
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997-йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 37 та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.
“Навбахор” ҳамда “Сурхон” клублари бунгача Наманганда 18-марта куч синашишган (2019-йилги баҳс маълум сабабларга кўра, Фарғонада ўтказилган ва ушбу ўйин ҳам “Навбахор” номинал мезбон бўлганлиги боис, инобатга олинди).
1992-йили термизликлар Наманганга ташриф буюришмагани боис, “Навбахор”га 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган бўлса, қолган 15 та баҳсда “лоchinлар” ғалаба қозонишган (Фарғонадаги ўйинда ҳам), фақат битта беллашувда, ўтган йилги мавсумда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган.
Факт: “Сурхон” ҳали Наманганда ғалаба қоза олмаган.
“Лочинлар” ўз майдонида ўтказилган ўзаро учрашувларда “учар тулпорлар” дарвозасини 57-марта ишғол этишган бўлса, термизликлар Наманганда “Навбахор” дарвозасига бор-йўғи 6 та тўп киритишган.

Барча учрашувлар натижалари:
28.03.1992 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:1
29.10.1992 “Навбахор” – “Сурхон” – +:-
13.04.1994 АСК – “Навбахор” – 2:3
13.11.1994 “Навбахор” - АСК – 2:1
11.06.1995 “Навбахор” - АСК – 4:0
19.08.1995 АСК – “Навбахор” – 2:5
26.06.1996 “Навбахор” - АСК – 4:1
29.08.1996 АСК – “Навбахор” – 1:4
13.04.1997 “Навбахор” – “Сурхон” – 9:0
04.10.1997 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:0
18.04.1998 “Навбахор” – “Сурхон” – 5:0
08.10.1998 “Сурхон” – “Навбахор” – 3:1
06.06.1999 “Навбахор” – “Сурхон” – 1:0
14.08.1999 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:0
19.04.2000 “Сурхон” – “Навбахор” – 3:3
30.09.2000 “ Навбахор” – “Сурхон” – 5:0
23.06.2001 “Сурхон” – “Навбахор” – 0:3
31.07.2001 “Навбахор” – “Сурхон” – 7:1
28.04.2002 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:0
19.10.2002 “Навбахор” – “Сурхон” – 1:0
14.05.2003 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:0
13.09.2003 “Навбахор” – “Сурхон” – 2:1
15.03.2004 “Навбахор” – “Сурхон” – 6:0
05.11.2004 “Сурхон” – “Навбахор” – 0:4
21.04.2019 “Навбахор” – “Сурхон” – 3:0
19.10.2019 “Сурхон” – “Навбахор” – 0:0.
19.08.2020 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:1
20.11.2020 “Навбахор” – “Сурхон” – 1:0
12.05.2021 “Навбахор” – “Сурхон” – 2:0
03.10.2021 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:0.
10.03.2022 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:2
11.08.2022 “Навбахор” – “Сурхон” – 2:0
14.05.2023 “Навбахор” – “Сурхон” – 1:0
27.10.2023 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:2
31.03.2024 “Навбахор” – “Сурхон” – 2:2
26.08.2024 “Сурхон” – “Навбахор” – 0:1
21.04.2025 “Сурхон” – “Навбахор” – 1:0

Эслатиб ўтамиз, “Навбахор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув 12-сентябр куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 19:30 да старт олади.
Бўлажак ўйинда “Навбахор”нинг ёқимли анъанаси давом этиши ҳамда “лоchinлар”га омад ёр бўлишини тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг