locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Навбахор\" стадионида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ўрганилди

Айни кунларда "Навбахор" марказий стадионида кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳал қилувчи паллага кирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Навбахор" стадионида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ўрганилди
photo: Navbahor FK

"Лочинлар" янги мавсумни ғалаба билан бошлади: кеча Самарқандда бўлиб ўтган илк учрашувда "Навбахор" "Динамо" устидан 2:1 ҳисобида устунликка эришди.

Албатта, янги мавсумда севимли жамоамиз олдига катта мақсад қўйилган. Шунга муносиб равишда шароитлар ҳам яратилмоқда.

Айни кунларда "Навбахор" марказий стадионида кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳал қилувчи паллага кирди.

Жараён билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов яқиндан танишди.

Вилоят раҳбари клубнинг асосий маъмурий биносини ҳам таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш лозимлигини таъкидлаб, бу борада мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ўрганиш давомида майдонга ётқизилган чимни суғориш тизими кўздан кечирилди. Таъмирлаш ишларини тезроқ якунга етказиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг