“Навбахор” ПФК матбуот хизмати ходимлари талқинига кўра Аббосжон Ғуломов – 2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси
“Навбахор” ПФК матбуот хизмати ходимлари талқинига кўра Аббосжон Ғуломов – 2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
“Навбахор” ПФК матбуот хизмати ходимлари жамоамизнинг ҳар бир ўйинидан сўнг, “лочинлар” таркибидаги учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлаб келишди.
Энди эса навбат 2025 йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлашга етди. Клубимиз матбуот хизмати ходимлари талқинига кўра, жамоамизнинг маҳоратили ярим ҳимоячиси Аббосжон Ғуломов “Навбахор”нинг 2025 йилги энг яхши футболчиси, деб топилди.
Якунланган мавсумда 27 ёшли футболчи “лочинлар” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2579 дақиқа ўйнаб, 12 та голга муаллифлик, 3 та голга ассистентлик қилди.
Шунингдек, Аббосжон Ғуломовнинг Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан якунланган мавсумда “Йил кашфиёти” деб топилганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.
Биз Аббосжон Ғуломовни якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилганлиги билан табриклаймиз ҳамда келаси мавсумда ҳам яхши ўйинлар намойиш этиб, жамоамизнинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.