locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навбахор. Мавсум – 2025 якунлари: Карточкалар статистикаси

Суперлиганинг якунланган мавсумида “лочинлар”нинг 21 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ ва қизил карточкалар билан “сийланишди”
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навбахор. Мавсум – 2025 якунлари: Карточкалар статистикаси
photo: Navbahor FK

“Навбахор”нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.
Бу сафар футболчиларнинг карточкалари статистикасига тўхталишни лозим деб топдик.

Албатта, футбол жамоавий спорт тури саналсада, яккакурашларга ҳам бойдир. Тўп учун курашдаги бундай вазиятлар эса одатда қўполликларсиз ўтмайди.

Шунингдек, айрим пайтларда рақиб ҳужумига бартараф этиш, бундан ташқари, асабни жиловлай олмаслик, қизиққонлик ҳам футболчиларнинг ҳакам томонидан оғохлантириш олишлари, айрим пайтларда эса ҳаттоки, майдондан четлатишларига сабаб бўлади. Қисқаси, карточкалар миллионлар ўйинининг бир бўлаги ҳисобланади.

Суперлиганинг якунланган мавсумида “лочинлар”нинг 21 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ ва қизил карточкалар билан “сийланишди”

Сайидазамат Мирсаидов, Азимжон Аҳмедов ва Муҳаммадбобур Мўйдиновлар майдондан четлатилгани, шунингдек, ҳисобларидаги сариқ карточкалари 4 тага етганлиги оқибатида яна айрим футболчилар жамоамиз иштирокидаги баъзи ўйинларни ўтказиб юборашга мажбур бўлишди.

Жамоамиз аъзоларининг мавсум – 2025 карточкалар бўйича статистикаси эса қуйидагича:
1. Азимжон Аҳмедов – 4 та сариқ, 1 та қизил карточка;
2. Гильерме Гедеш – 6 та сариқ карточка;
3. Шоҳмалик Комилов – 5 та сариқ карточка;
4. Муҳаммадбобур Мўйдинов – 2 та сариқ, 1 та қизил карточка;
5. Бенжамин Тейди – 4 та сариқ карточка;
6. Сайидазамат Мирсаидов – 1 та сариқ, 1 та қизил карточка;
7. Умиджон Эргашев, Жулио Сезар – 3 тадан сариқ карточка;
8. Игор Габриэл, Русланбек Жиянов, Аббосжон Ғуломов, Алишер Одилов, Забихилло Ўринбоев, Муҳаммадали Ғиёсов, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Абдужабборов – 2 тадан сариқ карточка;
9. Сергей Карпович, Мирзоҳид Ғофуров, Педро Аугусто, Достонбек Абдулҳаев, Шаҳзодбек Убайдуллаев – 1 тадан сариқ карточка.

Навбахор расмий саҳифасидан олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг