«Навбахор» футбол клуби академияси жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқилмоқда
Ўқув-машғулот майдонлари реконструкция қилиниб, замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланмоқда.
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
“Навбахор” Наманган футбол клуби академиясида кенг кўламли таъмирлаш ва модернизация ишлари бошланиш арафасида. Лойиҳага мувофиқ, академия ҳудудида ёш футболчилар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш, машғулот жараёнларини халқаро талаблар асосида ташкил этиш кўзда тутилган.
Хусусан, ўқув-машғулот майдонлари реконструкция қилиниб, замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланмоқда. Шунингдек, спортчилар учун ётоқхона, овқатланиш, тикланиш ва тиббий хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ҳам жаҳон стандартларига мос равишда янгиланади.
Мазкур ишлар ёш иқтидорларни аниқлаш, уларни профессионал футболга тайёрлаш ҳамда ҳудудда футбол ривожини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист