locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбахор» эртадан машғулотларга қайтади

14-январ куни жамоа аъзолари Туркияга жўнаб кетишади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Навбахор» эртадан машғулотларга қайтади
Фото: Навбаҳор ПФК

Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга берилган қисқа муддатли таътил якунга етиб, ниҳоят, вакилларимиз машғулотларга қайтишмоқда. Эртага жамоа аъзолари пойтахтимиз Тошкентда йиғилишади ва тиббий кўрикдан ўтишади.

5-январдан эътиборан эса машғулотларга киришишади. Ушбу йиғиннинг бир ҳафта давом этиши режалаштирилган. Шундан сўнг, футболчиларга қисқа муддатли ҳордиқ берилади ва 14-январ куни жамоа аъзолари Туркияга жўнаб кетишади.

Қишки ўқув-машғулот йиғинининг қолган қисмини айнан Туркияда давом эттирилиши кўзда тутилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг