locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Навбахор\" аёллар жамоасидан йирик ҳисобда ғалаба!

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Навбахор" аёллар жамоасидан йирик ҳисобда ғалаба!
PHOTO: Telegram

Аёллар футболи бўйича Биринчи лиганинг 5-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Мазкур тур доирасидаги ўйинда Карима Юлдашева мураббийлик қилаётган “Навбахор-Women” аёллар жамоаси Муборакда “Машъал-Women” меҳмони бўлиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Таъкидлаш жоизки, вакилларимиз танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишганди ва 2-бўлимда яна 2 та гол уриб, йирик ҳисобдаги ютуқни расмийлаштиришди.


Ушбу ўйинда аёллар жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Зухра Абдураҳимова 3 та гол уриб, “хет-трик” қайд этган бўлса, яна битта голга Рўзигул Турсунова муаллифлик қилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг