Навбахор Аббосжон Ғуломов билан тузилган шартнома муддатини узайтирди
Навбахор Аббосжон Ғуломов билан тузилган шартнома муддатини узайтирди.
"Бугун клуб қароргоҳига Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташриф буюрди.
Жамоамиз президенти Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев билан биргаликда "Навбахор" сафида якунланган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар орасидан етакчиларни келаси мавсумда ҳам "лоchinлар" таркибида олиб қолиш масаласи муҳокама қилинди.
Бош мураббий Тимур Тоҳирович Кападзе тақдим этган шорт-лист асосида жамоамиз сафида сермахсуллик кўрсатиб, якунда "Навбахор"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси ва ПФЛ томонидан 2025 йилги мавсумнинг "Йил кашфиёти" деб эътироф этилган Аббосжон Ғуломов билан келишувга эришилди ва у билан тузилган амалдаги шартнома муддати узайтирилди", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.