«Навбахор» 9 нафар футболчи билан хайрлашди
Қишки ўқув-машғулот йиғинининг қолган қисмини айнан Туркияда давом эттирилиши кўзда тутилган.
Фото: Навбаҳор ПФК
«Навбахор» жамоаси мавсум олдидан бир қатор футболчилар билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Якунланган мавсумда «лоchinлар» шарафини ҳимоя қилган Умиджон Эргашев, Игор Габриел, Аугусто Педро, Риан Исламов, Гилерме Гудеш, Жулио Сезар, Жамшид Болтабоев, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуровлар жамоани тарк этишди.
Маълумот учун, жамоа 14-январ куни жамоа аъзолари Туркияга жўнаб кетишади. Қишки ўқув-машғулот йиғинининг қолган қисмини айнан Туркияда давом эттирилиши кўзда тутилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист