«Навбахор» 2 нафар футболчи билан хайрлашди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Навбаҳор ПФК
Ўтган мавсумда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилган маҳоратили футболчилар - ярим ҳимоячи Комилжон Тожидинов ва ҳужумчи Асадбек Жўрабоевлар жамоани тарк этишди.
Тожидинов ўтган мавсумда жамоамиз таркибида Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда кубоги ўйинларида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 425 дақиқа ўйнаган бўлса, Жўрабоев юқорида келтирилган икки мусобақа учрашувларида жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, 329 дақиқа тўп тепган.
“Биз мазкур ўйинчиларга “Навбахор”даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз”, - дейилади клуб хабарда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист