«Насаф» ўз тарбияланувчиларига ўйин вақти бериш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
Суперлига жамоалари орасида "аждарлар" яққол пешқадам.
Фото: Насаф ФК
CIES Football Observatory ҳар бир жамоа учун ўйин вақтининг қанчаси клуб академияси тарбияланувчилари томонидан майдонда ўтказилаётганини фоизларда ҳисоблаб чиқди, деб ёзади ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев.
Статистикада 15 ёшдан 21 ёшгача бўлган даврда клубда камида уч йил шуғулланган футболчилар инобатга олинган.
Натижаларга кўра, Ўзбекистонда бу кўрсаткичлар орасидаги тафовут жуда катта — 0 фоиздан 73 фоизгача.

Эътиборлиси, «Насаф» клуби Ўзбекистонда биринчи, жаҳон миқёсида эса иккинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигаси бу борада дунёнинг энг яхши 10 та лигаси қаторидан жой олган.

Розикжон Султонмуродов
Журналист