locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Насаф\" яна Ўзбекистон Кубогида гуруҳ босқичида курашни тўхтатиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Насаф" яна Ўзбекистон Кубогида гуруҳ босқичида курашни тўхтатиши мумкин
Фото: FC NASAF

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида 2-тур учрашувлари давом этмоқда.

Куни кеча “Насаф” Олмалиқда ОКМКга кутилмаганда мағлуб бўлди. Дастлаб Драган Чераннинг икки голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалабани сақлаб қола олмади.

Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Натижада олмалиқликлар уч маротаба Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага йўл топиб, ғалабани илиб кетишди.

Учинчи турда “Насаф” Тошкентда “Пахтакор” билан куч синашади. ОКМК эса уйда “Навоий ФА”ни қабул қилади. Бу ўйинда олмалиқликлар ғалаба қозониши деярли аниқ. “Насаф” эса кейинги босқичга чиқиш учун “Пахтакор"ни енгиши керак. Акс ҳолда ўтган йилдаги каби гуруҳ босқичидаёқ курашни тўхтатишига тўғри келади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг