“Насаф” U21 — Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги соҳиби!
Бугун ёшларимиз анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақаси финалида Муборак шаҳрининг Машаъл-А жамоасига қарши майдонга тушди.
photo: Nasaf fk
Бугун ёшларимиз анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақаси финалида Муборак шаҳрининг Машаъл-А жамоасига қарши майдонга тушди. Ҳал қилувчи баҳсда Насаф U21 футболчилари ишончли ўйин намойиш этиб, 4:1 ҳисобига йирик ғалабага эришди ва мусобақа кубогини қўлга киритди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:
1-ўрин. Насаф U21
2-ўрин. Машаъл-А
3-ўрин. Super Oil
Шунингдек, жамоамиз посбони Акбарали Содиқов мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб эътироф этилди. 👏
Ёшларимизни ёрқин ғалаба ва навбатдаги соврин билан табриклаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор