«Насаф» Шароф Мухитдинов билан шартномани узайтирди
Мухитдинов яна бир йил жамоада қолади.
Фото: Насаф ПФК
Қаршининг “Насаф” клуби жамоанинг етакчи ўйинчилар билан янги шартнома имзолашда давом этмоқда.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, моҳир ярим ҳимоячи Шароф Мухитдинов жамоа билан шартномасини узайтирди ва яна бир йил "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади.
“Ўзининг паслари ва шедевр голлари билан мухлислар кўнглидан жой олган футболчимизга ва жамоамизга омад тилаймиз”, - дейилади хабарда,
Розикжон Султонмуродов
Журналист