«Насаф» ўртоқлик ўйинида Германия клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Рўзиқул Бердиев асосан бош жамоага номзод бўлган ёш футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказди.
Фото: Насаф ПФК
Бугун Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида “Насаф” Германиянинг "Свиккау" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Ушбу беллашувда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев асосан бош жамоага номзод бўлган ёш футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказди. Ўйин якунида “Насаф” рақибга 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Назорат учрашуви
“Насаф” 1:6 “Свиккау”
Гол: Д. Усмонов (54)
“Насаф” таркиби: Аслбек Нумонов, Қувонч Хушвақтов, Акрамжон Комилов, Диёр Абдуназаров, Зафар Саъдуллаев, Жавоҳир Убайдуллаев, Машҳурбек Абдисолиев, Яшнар Бердираҳмонов, Беҳрўз Ҳайдаров, Дарвон Усмонов, Асадбек Рамилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Халилов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист