locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Насаф» раҳбарияти жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди

Учрашув якунида мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Насаф» раҳбарияти жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди
Фото: Насаф ПФК

Бугун "Насаф" футбол клуби директори Алишер Юсупов бошчилигидаги клуб раҳбарияти жамоамизнинг бир гуруҳ фаол мухлислари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Алишер Исмоилович жамоамизни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаб келаётган барча мухлисларга ўз миннатдорлигини билдирди. Шунингдек, яқинда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жамоамизнинг содиқ мухлисларидан бири вафот этгани қайғу билан эсга олинди. Ушбу ҳолат сафар вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишкераклигини яна бир бор эслатди.

Клуб томонидан ҳар доим мухлисларнинг сафар ўйинларига хавфсиз бориб-келишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Учрашувда узоқ масофалардаги сафарларда мухлисларнинг дам олиши, сергакликни йўқотмаслиги ва тартиб-интизомга риоя этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, клуб раҳбари бошқа жамоалар мухлислари билан дўстона муносабатда бўлиш ва соғлом рақобат муҳитини сақлаб қолиш лозимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг