«Насаф» ПФК янги рамзини тақдим этди
Мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бири – Қашқадарё вилоятининг "Насаф" профессионал футзал клуби мамлакат XXX миллий чемпионатига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Сўнгги йилларда Қарши шаҳри Ўзбекистон футзалининг муҳим марказларидан бирига айланиб бормоқда. Замонавий спорт инфратузилмасига эга шаҳарда рақобатбардош жамоани шакллантириш, юқори натижаларга эришиш ҳамда мухлислар ишончини оқлаш клубнинг устувор мақсадларидан бири саналади.
Янги мавсум олдидан жамоада селекция ишлари изчил олиб борилмоқда. Клуб раҳбарияти аввало ўтган мавсум жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилган асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолган ҳолда, таркибни Қашқадарё футзал мактаби истиқболли тарбияланувчилари ҳамда тажрибали хорижлик футзалчилар ҳисобига янада кучайтириш бўйича изчил иш олиб боряпти.
Шунингдек, клуб ўзининг янгиланган рамзини расман тасдиқлаб, уни Ўзбекистон футзал федерациясига тақдим этди.