locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Насаф» Ойбек Бозоров билан хайрлашди

У фаолиятини Тошкент клубида давом эттириши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Насаф» Ойбек Бозоров билан хайрлашди
Фото: Насаф ПФК

«Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиси, жамоа ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "аждарлар" сафидаги фаолиятини якунламоқда.

Ойбек «Насаф» шарафини ҳимоя қилган йиллар давомида Ўзбекистон Суперлигасида бир марта чемпионлик, икки марта кумуш ва икки марта бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, у жамоа билан биргаликда уч бор Ўзбекистон Кубоги ҳамда уч бор Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучди.

"Майдондаги фидойилиги ва жамоа ютуқларига қўшган ҳиссаси учун Ойбек Бозоровга самимий ташаккур изҳор этамиз ҳамда унинг профессионал фаолиятида омад тилаймиз", — дейилади "Насаф" клуби матбуот хизмат тарқатган хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг