“Насаф” ЛЧ олдидан кучаймоқда: икки янги футболчи ва кучли трансферлар
Осиё Чемпионлар Лигасининг элита босқичида Марказий Осиёдан ягона иштирокчи бўлган “Насаф” жамоаси икки янги футболчини жамоага таништирди.
Олайтан Отубанджо — 32 ёшли нигериялик ҳужумчи. Унинг тажрибаси анча бой:
- Словакия чемпиони (“Жилина”),
- Австрияда икки карра кумуш медал соҳиби (“Зальцбург” ва “ЛАСК”),
- Арманистонда икки карра чемпион ва икки марта энг яхши тўпурар.
Жами 346 профессионал учрашувда 162 гол ва 52 ассистга эришган. Еврокубокларда 42 учрашувда 8 гол ва 3 голли пас қайд этган. Унинг “Пюник” клубидаги фаолиятини тарк этиб, Каршига келишини катта трансфер сифатида баҳолаш мумкин. Маоши тахминан ойига 30 минг доллар атрофида бўлиши мумкин.
Аденис Шала - Косоволик вингер. У ҳам чемпионликлар билан мақтана олади:
- Македония ва Косово чемпионликлари,
- 180 ўйинда 36 гол ва 34 ассист,
- Конференциялар лигасида 10 учрашувда 2 гол ва 2 ассист.
У терма жамоага чақирилмаган, аммо Косовода қанотларда рақобат жуда кучли — Жигрова, Рашица, Кореница ва Красники каби футболчилар бор.
Шунингдек, “Насаф” ярим ҳимояни кучайтиришни режалаштирмоқда. Илк бор ганалик Салифу Моро номзод сифатида кўрилган - у Мисрнинг “Ал-Иттихад” жамоасида ўйнаган ва 2021 йилда Гана термасига чақирилган, аммо захирада қолган. Моро ўрнига “Насаф” Кингслей Сокарини имзолади. У ҳам Африкада фаолият юритган, сўнгги клуби — Кувайт чемпионатининг “Казма” жамоаси. Унинг ҳам термада бир неча ўйини бор. Бу трансфер нисбатан иқтисодий ечим сифатида кўрилмоқда. Унинг имкониятларини мусобақалар кўрсатади.