“Насаф” колумбиялик ҳужумчига кўз тикди
Жамоа тажрибали футболчи Хуан Камило Сапата билан музокара ўтказиши мумкин
Расм: Instagram
Қаршининг “Насаф” клуби янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш устидан иш олиб бормоқда. Оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, жамоа колумбиялик ҳужумчи Хуан Камило Сапатага қизиқиш билдирмоқда.
31 ёшли футболчи сўнгги мавсумда Венесуэланинг “Универсидад Сентраль де Венесуэла” клуби сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли пас муаллифи бўлди. Унинг самарали ўйини жамоасига сезиларли ҳисса қўшган.
“Насаф” ҳужум линиясини янада мустаҳкамлашни режалаштирган ва Сапата билан музокара бошлаши кутилмоқда. Агар келишув амалга ошса, у жамоа учун муҳим трансферлардан бирига айланиши мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор