«Насаф» футболчиси Элит ОЧЛ 2-тур рамзий жамоасида (фото)
Дастлабки турда Ҳусайн Норчаев рамзий жамоага киритилганди.
Фото: Насаф ПФК
Ўтган ҳафта Осиёда Элит Чемпионлар лигаси 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Насаф" ўз майдонида Саудия гранди "Ал-Ҳилол"ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу баҳсда қаршиликлар сафида захирадан майдонга тушиб, жамоасининг иккинчи голини киритган Жавоҳир Сидиқов тур рамзий жамоасига киритилди.
Маълумот учун, дастлабки турда Ҳусайн Норчаев рамзий жамоага киритилганди.
