\"Насаф\" футбол мактабида болалар футбол фестивали бўлиб ўтди
Бугун "Насаф" футбол мактаби майдонларида 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган болалар футбол фестивали юқори кайфият ва байрамона руҳда ташкил этилди.
Фестивальда 2015–2016-йилларда туғилган футболчилардан иборат 16 та ҳамда 2017–2018-йилларда таваллуд топган болажонлардан ташкил топган 14 та жамоа иштирок этди. Мусобақаларда нафақат футбол мактабимиз филиаллари жамоалари, балки вилоятибиздаги футболга ихтисослашган мактаблар тарбияланувчилари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Кун давомида ёш футболчилар ўртасида қизиқарли ва муросасиз баҳслар кечди. Фестиваль иштирокчиларининг ўйинлари "Насаф" футбол мактаби мураббийлари томонидан диққат билан кузатиб борилди. Бу эса келажакда истеъдодли футболчиларни саралаб олиш ва уларнинг ривожланишига кўмаклашиш имконини яратади.