locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Насаф футбол мактаби тарбияланувчилари терма жамоаларга чақирилди

Ушбу терма жамоа 6–17 май кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Насаф футбол мактаби тарбияланувчилари терма жамоаларга чақирилди
photo: Nasaf fk

Барчага маълумки, "Насаф" футбол мактаби турли ёшдаги терма жамоаларга иқтидорли футболчилар етказиб беришда етакчилардан бири ҳисобланади.

Нурали Қўнғиров бошчилигидаги "Насаф" U-16 жамоаси аъзолари — Ҳасан Уралов, Ҳусан Уралов, Жасур Баҳриддинов ва Шоҳжахон Эшбоев Ўзбекистон U-16 терма жамоасига чақирилди. Ушбу терма жамоа 6–17 май кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Шунингдек, Денис Қаюмов мураббийлигидаги "Насаф" U-15 жамоаси аъзолари — Рустам Абдураимов, Оғабек Фарманов ва Сардорбек Эшмуродовлар ҳам Ўзбекистон U-15 терма жамоасидан чақирув олди. Улар 7–14 май кунлари Арманистонда ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этишади.

Терма жамоалардан чақирув олган барча футболчиларимизга ҳамда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоаларимизга омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг