locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Насаф» - «Динамо»: Икки йилдан буён ғолиб аниқланмаётган тўқнашув

«Насаф» ва «Динамо» Суперлига тарихида 47 бор тўқнаш келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Насаф» - «Динамо»: Икки йилдан буён ғолиб аниқланмаётган тўқнашув
Фото: Динамо ПФК

Мавсумнинг эътиборли баҳсларидан бири бугун, 9 октябр куни Қаршида бўлиб ўтади. «Динамо» «Насаф» меҳмони бўлади. Самарқанддан кўплаб мухлислар қўшни вилоятга йўл олишади.

Ўзаро ўйинлар тарихи
«Насаф» ва «Динамо» Суперлига тарихида 47 бор тўқнаш келиб, воҳа клуби 23 ўйинда устун келган бўлса, 8 баҳсда кўҳна шаҳар жамоаси ғалабага эришган. 16 ўйинда кучлар тенг келган.

Кучлар тенг келмоқда
Ўтган мавсум сўнгги турларнинг охирги сонияларигача медаллар учун курашган «Динамо» ва «Насаф» жамоаларининг ўзаро ўйинларида ғолиб номи аниқланмаганди. Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари тўқнашувида икки баҳсда ҳам дуранг қайд этилган – 2:2, 0:0. 2026 йилги мавсум 1-даврасида ҳам «Динамо» Ҳожимирзаевнинг голи эвазига ғалабага яқин эди, аммо 90+2-дақиқада Муҳитдинов «Насаф»ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 1:1.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг