locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Насаф» — «Бухоро» учрашуви Суперлига регламенти банди асосида Бухорода ўтказилади

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Насаф» — «Бухоро» учрашуви Суперлига регламенти банди асосида Бухорода ўтказилади
Фото: UzPFL

Суперлига регламентининг 14.8-банди бўйича «Насаф» футбол клуби Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Бухоро» футбол клубига қарши 13-апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув учун майдон масаласини ўйин стартига 20 кун вақт қолгунига қадар ҳал қила олмади.

Шундан келиб чиқиб, 13-апрель кунги «Насаф» — «Бухоро» учрашуви «Насаф» клубининг номинал мезбонлиги остида Бухоро футбол академиясида ўтказилади. Томонларнинг мусобақа иккинчи давраси доирасидаги жавоб ўйини «Бухоро» клубининг номинал мезбонлиги остида Бухоро шаҳрида (ёки клуб томонидан эҳтимолий тақдим этилиши мумкин бўлган бошқа стадионда) бўлиб ўтади.

Аввалроқ худди шу каби ҳолат Суперлиганинг 3-тури доирасидаги «Машъал» — «Қизилқум» ҳамда 4-тур доирасидаги «Сўғдиёна» — «Пахтакор» ўйинларида ҳам кузатилганди.

Лига бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида клублардан регламент талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлашни сўрайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг