«Насаф» — «Ал Ваҳда» учрашувини саудиялик ҳакамлар бошқаради
Ушбу баҳс эртага соат 18:45 да старт олади.
Фото: UzPFL
3 ноябр куни «Насаф» Элит Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур баҳсида БААнинг «Ал Ваҳда» жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Халид Солеҳ Алтурайс (Саудия Арабистони). Унга ватандошлари Муҳаммад Макий Алабакрий ва Абдурраҳим Ҳабиб Ал Шаммарий ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам сифатида Ҳусайн Алфунҳуш Шукрий, VAR тизимида эса Султон Санат Алхарбий ва Мамдуҳ Муфароҳ Ал Шаҳдан фаолият юритади, буларнинг барчаси Саудия Арабистонидан.
Учрашувнинг ҳакамлар назоратчиси эса Танг Йев Мун (Сингапур), мусобақа комиссари Аҳмад Шаҳир (Малдив ороллари).
Беллашувнинг маҳаллий медиа офицери Шерзод Ражабов, бош координатори эса Акмал Раҳматов бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист