locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Жоау Гомеш билан келишувга эришди — манба

Бироқ неаполликлар ҳали ушбу трансферни якунлай олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Наполи» «Вулверхэмптон» яримҳимоячиси Жоау Гомеш билан маош ва шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Аммо А Серия чемпиони ҳозирча 24 ёшли футболчининг клубдан трансферига якун ясай олмади. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» бразилиялик ўйинчини ёздан бери кузатиб келмоқда. Манкунияликлар Гомешни клубдан 33 ёшли Каземиро кетгач, яримҳимояга ишонч ва барқарорлик олиб киришга қодир футболчи сифатида кўришмоқда.

Жорий мавсумда «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, битта ассист қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг