locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» «Трабзонспор» марказий ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Турклар ўз футболчиси учун 30—35 миллион евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» «Трабзонспор» марказий ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Трабзонспор» ва Украина ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Арсений Батагов Европанинг бир қатор номдор клублари эътиборини тортди. Taka Gazetesi хабарига кўра, футболчига «Наполи», «Болонья» ва «Бенфика» қизиқиш билдирмоқда.

Мазкур клублар вакиллари 5 январь куни Газиантеп шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркия Суперкубоги яримфинали доирасидаги «Галатасарой»га қарши учрашувда Батаговнинг ўйинини стадиондан туриб кузатишни режалаштирган.

Ўтган мавсумда украиналик ҳимоячини 1,8 млн евро эвазига сафга қўшиб олган «Трабзонспор» раҳбарияти футболчи учун нарх белгилаб бўлган. Клуб Батаговни 30–35 млн евро атрофида баҳоламоқда ва ушбу суммадан паст таклифларни муҳокама қилишни истамаяпти.

Transfermarkt порталига кўра, 23 ёшли марказий ҳимоячининг бозор қиймати 9 млн евроми ташкил этади. Жорий мавсумда Батагов Туркия чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширган. Футболчи Украина ёшлар терма жамоаси сафида ҳам тўп суради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг