locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Себальос трансфери устида ишлашда давом этмоқда

Себальоснинг Аргентина клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил декабрь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» Себальос трансфери устида ишлашда давом этмоқда
ФОТО: Getty images

Италиянинг «Наполи» клуби «Бока Хуниорс» қанот ҳужумчиси Эсекиэль Себальосни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Журналист Альфредо Педулланинг маълум қилишича, неаполликлар аргентиналик футболчини бир неча ойдан бери кузатиб келмоқда. Июль ойи бошида эса Себальос «Наполи»га ўтишга розилик берган.

Маълумотларга кўра, Италия клуби «Бока Хуниорс»га 10 миллион евро миқдорида расмий таклиф юборган. Шунингдек, «Наполи» футболчининг вакиллари билан ҳам шахсий шартлар бўйича келишувга эришган.

Эсекиэль Себальоснинг Аргентина клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил декабрь ойи охирига қадар мўлжалланган. Унга бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирганига қарамай, футболчининг ўзи фаолиятини айнан «Наполи»да давом эттиришни устувор вариант сифатида кўрмоқда.

Бироқ трансферни якунлаш учун «Наполи» аввал таркибдаги бир нечта футболчини сотиши керак бўлади.

Жорий мавсумда 24 ёшли қанот ҳужумчиси 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг