\"Наполи\" Санчо бўйича алоқага чиқди
У "МЮ"ни тарк этишга тайёр.
Футбол
18 ийн 2025
да
14:48

Розикжон Султонмуродов
Журналист

Фото: Getty Images
Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"дан "Наполи"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Sky Sport.
Манбага айтилишича, англиялик 25 ёшли инглиз футболчиси Италияга кўчиб ўтишга розилик берган.
Бироқ “Манчестер Юнайтед” Жейдон учун 25 миллион евро сўрамоқда, унинг шартномаси 2026 йил ёзида тугайди.
Бу сумма “Наполи” учун бироз қимматлик қилган. Клуб Санчо бўйича келиша олмаса, "Болонья"нинг икки ўйинчиси – вингер Дан Ндойе ва ҳимоячи Сам Бекема билан шартнома имзолаши мумкин.
Шунингдек, жамоа “Удинезе”дан Лоренцо Луккани ҳам сотиб олиш вариантларини ўрганиб чиқмоқда.
Машҳур янгиликлар

Футбол
Кеча да 17:22

Футбол
Кеча да 15:36

Футбол
Кеча да 14:12
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг