«Наполи» Расмус Хойлунд трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси фаолиятини "Наполи"да давом эттиради.
Неаполь клуби даниялик форвардни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.
Инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, италияликлар футболчини 6 млн. еврога ижарага олишди. Улар маълум бир шартлар бажарилса Хейлундни 44 миллион еврога сотиб олишга мажбур бўлишади.
Хейлунд ўтган мавсум МЮ сафида 52 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли пас берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист