«Наполи» Мактоминейга янги шартнома таклиф қилмоқчи — манба
«Наполи» клуби Шотландия терма жамоаси яримҳимоячиси Скотт Мактоминей билан амалдаги ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри Il Mattino газетасига таянаётгани хабар берди.
Манбага кўра, Неапол клуби шотландиялик футболчига 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Айни дамда Мактоминей жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлишига қарамай, унинг маоши клубдаги энг юқори даромад олувчи футболчиларнинг кучли бешлигига кирмайди. Янги битим шартларига кўра, унинг молиявий шароити сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мактоминей 2024 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»дан «Наполи» сафига ўтган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.