“Napoli” Лукакунинг келажаги борасида баёнот берди
33 ёшли ҳужумчининг неаполликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилга қадар амал қилади.
ФОТО: Getty Images
“Napoli” спорт директори Жованни Манна жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, бельгиялик футболчи клубнинг муҳим аъзоси бўлиб қолмоқда ва ҳозирча унинг кетиши масаласи кун тартибида йўқ. (Football Italia)
“Лукаку — бизнинг футболчимиз. Биз ундан мамнунмиз ва у билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳозир унинг трансфери ҳақида гапиришнинг ўзи ноўрин.”
Маълумот учун, 33 ёшли ҳужумчининг “Napoli” билан амалдаги шартномаси 2027-йилгача мўлжалланган. Сўнгги вақтларда унинг бошқа клубларга ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, клуб раҳбарияти футболчини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист