locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Лукаку билан хайрлашишга тайёр

Томонлар ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» Лукаку билан хайрлашишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Наполи» клуби ёзги трансферлар ойнасида ҳужумчи Ромелу Лукаку билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, неаполликлар 33 ёшли бельгиялик форвард бўйича 10 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Аввалроқ «Наполи» раҳбарияти футболчининг агенти Федерико Пасторелло билан музокара ўтказган. Учрашув якунларига кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган.

Шунингдек, клуб Лукакуга маошини камайтиришни таклиф қилган, аммо тажрибали ҳужумчи бу вариантни рад этган.

Шу сабабли, бельгиялик футболчининг жорий ёзда «Наполи»ни тарк этиш эҳтимоли сезиларли даражада ошгани таъкидланмоқда.

Ўтган мавсум Лукаку барча мусобақалар доирасида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та сариқ карточка олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг