locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Конте истеъфоси фонида Тиаго Мотта билан боғланди

Италиялик мутахассис неаполликлар сафини тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» Конте истеъфоси фонида Тиаго Мотта билан боғланди
ФОТО: Getty Images

Журналист Паскуале Гуарро маълумотига кўра, «Наполи» раҳбарияти бош мураббий Антонио Контенинг жамоани тарк этиши фонида Тиаго Моттага мурожаат қилган.

«Ҳозирги кунда Антонио Контенинг «Наполи»га қайтиши режалаштирилгани савол остида қолмоқда. Томонлар ўртасидаги муносабатлар сўнгги кунлардаги каби таранглигича сақланмоқда», — деб ёзади Гуарро ижтимоий тармоқларда.

«Де Лаурентис ҳеч қандай компенсация тўламаслик ниятида. Президент мураббийига шуни билдирган: агар хайрлашувга борилса, истеъфо қарорини фақат у қабул қилиши керак. Кўрамиз, Контенинг қарори нима бўлади. Ҳатто у қайтган тақдирда ҳам жамоа билан муҳим масалаларни ҳал қилиши зарур бўлади», — дея қўшимча қилади журналист.

Шу билан бирга, «Наполи» ҳар қандай воқеа ривожига тайёр бўлиш учун Тиаго Мотта билан боғланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг