locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Касадони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Трансфернинг тахминий қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» Касадони ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Get Football News Italy хабарига кўра, 22 ёшли футболчига «Наполи» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италия клуби Касадони ўтган ёзда ҳам ўз сафига қўшиб олишга уринган.

Бироқ ўшанда футболчи «Барселона»да қолишни маъқул кўрганди. Энди эса вазият ўзгарган бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Касадони асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти. Шу боис футболчининг кетиши эҳтимоли ортган. Трансфернинг тахминий қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг